Available courses

"Эй фарзанд" ("Айюҳал валад") Ислом оламида машҳур рисола бўлиб, айниқса тасаввуф аҳли орасида унинг довруғи кенг тарқалган. Бу рисола Имом Ғаззолийнинг ўз шогирдларидан бирига берган насиҳат ва иршодларидан иборатдир. Бундан мақсад – насиҳат талаб шогирдлар уни ўзи учун ҳаётида дастуруламал ва йўлланма қилиб олишидир.


Шайх Сулаймон Жамзурий Мисрий Шофеъийнинг "Туҳфатул  атфол" ("Болаларга туҳфа") асари  тажвид илмини ўрганишда  бошланғич босқичда турган талабалар учун мўлжалланган бўлсада, ундан тажвид илмида ўртача билимга эга бўлганлар фойдалана олади. Назм услубида ёзилган бу асар ниҳоятда осон ва енгил услубда битилган. Имом Жамзурийнинг  бу манзумаси жуда ҳам машҳур бўлиб, уни ёд олиш, аҳкомларини ўрганиш ва ундан ижоза олишда кўпгина баракотлар бўлгани беҳисоб маротаба тажрибадан ўтган.